locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Эртага ўттизинчи миллий чемпионат старт олади

Олий лиганинг 1-тур учрашувлари Жиззах шаҳридаги Вилоят футбол академиясининг спорт залида бошланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Эртага ўттизинчи миллий чемпионат старт олади
photo: UFF

Футзал бўйича Эртага ўттизинчи миллий чемпионат старт олади.

Янги мавсум, янги мақсадлар ва янги чемпионлик пойгаси! Эртага мамлакатимиз миллий чемпионатининг ХХХ мавсуми старт олади.

Олий лиганинг 1-тур учрашувлари Жиззах шаҳридаги Вилоят футбол академиясининг спорт залида бошланади.

12 та жамоа — битта катта мақсад! Мамлакатимизнинг энг кучли футзал жамоалари чемпионлик сари узоқ, машаққатли ва муросасиз йўлга отланади. Регламентга кўра, жамоалар уч давра давомида 12 турда баҳс олиб боради. Мавсум давомида мухлисларни жами 198 та қизиқарли ва муросасиз учрашув кутмоқда.

Янги мавсум — янги имкониятлар! Футзал ишқибозларини бир қатор янгиликлар кутмоқда. Клубларимиз сафига янги легионерлар қўшилди, хорижлик футзалчилар географияси кенгайди. Шунингдек, жамоалар таркибида ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларимизга номзод иқтидорли футзалчилар сони ҳам ортди.

Фурсатдан фойдаланиб, барча футзал ишқибозларини севимли жамоаларини қўллаб-қувватлаш учун Жиззах шаҳрига чорлаймиз!

Тақвимга кўра, ҳар куни мухлисларни учта қизғин баҳс кутмоқда. Вилоят футбол академиясининг спорт залида сизни нафақат кескин учрашувлар, балки янги мавсумга хос ҳақиқий футзал муҳити кутиб туради!

ХХХ миллий чемпионат — катта футбол, катта мақсадлар ва катта кураш!

1-тур учрашувлари тақвими юқоридаги суратларда батафсил акс эттирилган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг