locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Эртага Бухоро шаҳрида Олий лига 5-тур учрашувлари бошланади

Тур учрашувларига 2024-йилги Жаҳон чемпионати ўйинлари бўлиб ўтган “Universal” спорт мажмуаси мезбонлик қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Эртага Бухоро шаҳрида Олий лига 5-тур учрашувлари бошланади
photo: UFF

Мамлакат миллий чемпионати – Олий лига жамоаларининг 5-тур ўйинлари эртага қадимий ва ҳамиша навқирон Бухоро шаҳрида старт олади. Тур учрашувларига 2024-йилги Жаҳон чемпионати ўйинлари бўлиб ўтган “Universal” спорт мажмуаси мезбонлик қилади.

Мазкур тур Олий лигада иккинчи даврани бошлаб беради. Жамоалар давра доирасидаги дастлабки турда учтадан учрашув ўтказишади. Ўйинлар жуда шиддатли ва қизиқарли курашлар остида ўтиши кутилмоқда. Барча иштирокчилар иккинчи даврани муваффақиятли бошлашни истайди. Зеро, қарийб бир ойлик танаффусдан кейин иккинчи даврани кўтаринки кайфиятда бошлаш жамоаларнинг ўз олдиларига қўйган вазифаларини амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга.

5-турда мухлисларни қатор марказий учрашувлар кутмоқда. Тур ўйинлари тақвими билан юқоридаги суратлар орқали танишишингиз мумкин.

Photo: UFF

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий чемпионатининг барча учрашувлари “Sport” ижодий бирлашмасининг “Futbol-TV” телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади. Зангори экранда томоша қилиш имконияти бўлмаган мухлислар учун эса ЎФФнинг YouTube канали ёрдам беради — исталган жойда мобил қурилмангиз орқали баҳсларни жонли эфирда кузатиш имкониятини тақдим этамиз.

Photo: UFF

Шунингдек, турга оид батафсил маълумотлар ва матнли трансляцияни бизнинг Telegram каналида ҳам кузатиб боришингиз мумкин.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг