locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Эртага Қарши шаҳрида 11-тур баҳслари старт олади

Футзал бўйича мамлакат миллий чемпионати — Олий лига баҳслари ўзининг ҳал қилувчи палласига етиб келди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Эртага Қарши шаҳрида 11-тур баҳслари старт олади
photo: UFF

Футзал бўйича мамлакат миллий чемпионати — Олий лига баҳслари ўзининг ҳал қилувчи палласига етиб келди. Чемпионатнинг ғолиб ҳамда совриндорлари номини аниқлайдиган турлари бошланмоқда. Эртага Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт мажмуасида 11-тур учрашувлари старт олади.

11-турда мухлислар кўплаб қизиқарли ва унутилмас воқеликларни тайёрлаб қўйган, десак муболаға бўлмайди. Катта эҳтимол билан бу турда XXIX миллий чемпионатимизнинг 1000-голини мухлисларимиз томоша қилишлари мумкин. Шунингдек, мамлакат чемпиони номи ҳам мазкур турда муддатидан олдин аниқланиши эҳтимоли йўқ эмас. Совринли ўринларга даъвогарлик қилаётган жамоаларнинг ўзаро тўқнашувлари эса дастурларнинг кульминацион нуқтаси бўлади. Шу маънода “Геолог” спорт мажмуасига келган ишқибозлар адашишмайди. 2025/2026-йилги футзал мавсумининг энг қайноқ лаҳзаларидан баҳраманд бўлишади.

Яна бир маълумот, Қашқадарё вилоятидаги тур ўйинларини Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендес бевосита кузатиб бориш тараддузида. Миллий терма жамоа номзодлигига эришиш интилишидаги истеъдодли ўйинчиларимиз учун бу қўшимча иштиёқдир.

Биз барча футзал ишқибозлари ҳамда Қарши шаҳри аҳолиси ва меҳмонларини Олий лиганинг 11-тур учрашувларига таклиф этамиз. Шу ўринда ЎФФ тасарруфи остида ўтказиб келинаётган барча мусобақаларга мухлисларнинг кириши мутлақо бепул эканлигини ҳам эслатиб ўтмоқчимиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг