locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Эксперт ҳакамлар гуруҳи “Oil Star” – BMB учрашувидаги баҳсли эпизод юзасидан хулоса берди

Эксперт ҳакамлар гуруҳи якуний хулосасига кўра, бош ҳакам мазкур эпизодда тўғри қарор қабул қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Эксперт ҳакамлар гуруҳи “Oil Star” – BMB учрашувидаги баҳсли эпизод юзасидан хулоса берди
photo: UzFHM

“Oil Star” ва BMB жамоалари ўртасидаги учрашувнинг 19-дақиқасида бош ҳакам “Oil Star” дарвозаси яқинида жарима зарбаси белгиланди.

Ушбу эпизодни қайта кўриб чиққан эксперт ҳакамлар гуруҳи қуйидаги хулосаларга келди:

Дастлабки вазиятда “Oil Star” дарвозабони ва BMB жамоасининг 14-рақамли футболчиси ўртасида тўқнашув кузатилган бўлса-да, ушбу ҳолат 6 метрлик жарима зарбасини тайинлаш учун етарли бўлмаган.

Жарима зарбаси бош ҳакам томонидан “Oil Star”нинг 6-рақамли футболчиси BMBнинг 17-рақамли футболчисини қўли билан ушлаб қолгани сабабли белгиланган.

Шу боис “Oil Star” футболчисига спортга хос бўлмаган ҳаракати учун сариқ карточка кўрсатилган.

Эксперт ҳакамлар гуруҳи якуний хулосасига кўра, бош ҳакам мазкур эпизодда тўғри қарор қабул қилган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг