locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. «Динамо» Тошкентда пешқадам билан дуранг қайд этди

Футзал бўйича Олий лига 7-тури доирасида «Динамо» футзал жамоаси Тошкентда турнир пешқадами «BMB» жамоасига қарши паркетга тушди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. «Динамо» Тошкентда пешқадам билан дуранг қайд этди
photo: UFF

Футзал бўйича Олий лига 7-тури доирасида «Динамо» футзал жамоаси Тошкентда турнир пешқадами «BMB» жамоасига қарши паркетга тушди.

Қизиқарли ўтган баҳсда Дилшод Ҳайдарқулов шогирдлари юлдузли таркибга эга бўлган «BMB» билан тенгма-тенг курашиб, 4-дақиқадёқ Далержон Эшонқуловнинг ажойиб голи эвазига ҳисобни очишди – 1:0.

Пешқадам жамоа эса 16-дақиқада пеналтидан ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Шиддатли кечган баҳсда ушбу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармади ва «динамочилар» Олий лига пешқадами билан дуранг қайд этишди. Жамоамиз аъзоси Меҳрож Худойбердиев учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Олий лига. 7-тур, 3-кун
9 январ, жума
«BMB» – «Динамо» – 1:1
Голлар:
0:1 — Далер Эшонқулов (4')
1:1 — Музаффар Ахаджонов (16'-п).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг