Футзал. Дилшод Ҳайдарқулов иккинчи марта «тур мураббийи» деб топилди
Маълумки, Ўзбекистон футзал федерацияси ҳар бир турдан сўнг миллий чемпионат доирасида «Турнинг энг яхши мураббийи»ни аниқлаш бўйича сўровнома ўтказиб келмоқда.
Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган 5-тур якунлари бўйича эълон қилинган навбатдаги сўровнома натижаларга кўра, энг кўп овозни Самарқанднинг «Динамо» жамоаси бош мураббийи Дилшод Ҳайдарқулов тўплади — 46 фоиз.
Гарчи, барча учта учрашувда ғалаба қозонган ягона жамоа бўлишига қарамай, СҚБ устози Константин Свиридов 20 фоиз овоз билан иккинчи ўринни эгаллади.

Сўровномада кейинги ўринлар «Oil Star» бош мураббийи Фузули Хайруллаев, «Локомотив» мураббийи Аҳаджон Юсупов ҳамда «Насаф» устози Алишер Юсупов томонидан банд этилди.
Шу ўринда барча турларда «Турнинг энг яхши мураббийи» деб топилган мутахассислар рўйхатини эътиборингизга ҳавола этамиз:
• 1-турнинг энг яхши мураббийи — Дилшод Ҳайдарқулов
• 2-турнинг энг яхши мураббийи — Дилшод Раҳматов
• 3-турнинг энг яхши мураббийи — Дилшод Раҳматов
• 4-турнинг энг яхши мураббийи — Равшан Раджабов
• 5-турнинг энг яхши мураббийи — Дилшод Ҳайдарқулов