Футзал/ Бугун — Тошкент вилояти ёшлари учун навбат
Ўзбекистон футзал федерациясининг "Истеъдодларни излаймиз" селекция лойиҳаси бугун Тошкент вилоятида давом этади.
photo: UFF
Ўзбекистон футзал федерациясининг "Истеъдодларни излаймиз" селекция лойиҳаси бугун Тошкент вилоятида давом этади.
Футзалга меҳр қўйган, ўз салоҳиятини намоён этмоқчи бўлган барча ёшларни Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгар” спорт мажмуасига таклиф этамиз.
Ҳурматли ота-оналар ва мураббийлар!
Иқтидорли фарзандларингиз ва шогирдларингиз келажаги учун яна бир муҳим имконият яратилди. Улар селекцияга олиб келинг ва ўз маҳоратини намоён этишларига кўмаклашинг.
Эҳтимол, бугунги танловда иштирок этадиган ёшлар орасида эртанги кунда Ўзбекистон футзалининг янги юлдузлари етишиб чиқади.
Кўрик-танлов машғулотлари бугун соат 15:30 да бошланади.
Манзил: Чирчиқ шаҳри, "Кимёгар" спорт мажмуаси",- деб ёзилади UFF расмий саҳифасида.
Иброҳим Жалолов
Редактор