Футзал. Бугун Олий лигада 2-тур бошланади
Андижон шаҳридаги муҳташам “Универсал” спорт мажмуасида бугун футзал бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати – Олий лиганинг 2-тур учрашувлари старт олади. Мамлакатимизнинг энг кучли 18 жамоаси олти кун мобайнида водийлик футзал ишқибозлари диққатига шиддатли ўйинларни тақдим этишади.
Турнинг дастлабки учрашувида беш карра мамлакат чемпиони – Олмалиқ шаҳрининг ОКМК жамоаси Термизнинг “Сурхон” жамоасини имтиҳондан ўтказади. Учрашув соат 15:00 да бошланади.
Соат 17:00 да амалдаги чемпион БМБ ПФC Фарғонанинг “Нефтчи” клубига қарши саф тортади. Мазкур баҳсда ҳам мухлислар муросасиз ўйиннинг шоҳиди бўлишлари аниқ.
Куннинг сўнгги учрашуви эса соат 19:00 да старт олади ва унда “Қизилқум” ҳамда “Локомотив” жамоалари ўртасидаги қизиқарли ўйинни томоша қиламиз.