Футзал. БМБ янги ўйинчилар билан шартномалар имзолади
Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони — “БМБ ПФК” янги мавсум олдидан таркибини тажрибали ва иқтидорли футзалчилар билан кучайтирмоқда.
Жиззах клуби Қирғиз Республикаси терма жамоаси аъзоси Дониёрбек Аманбаев ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Асилбек Вафоев билан расман шартнома имзолади. Ҳар икки футзалчи ўтган мавсумни Қаршининг “Насаф” жамоаси сафида ўтказган.
Шунингдек, жамоа бразилиялик футзалчилар — Жан Алдемиро Силва де Жесус, Витор Маноэл да Силва ҳамда Алекс Диас да Силва билан шартномаларни узайтирди. 🇧🇷
Чемпионлар таркибига Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Шахрам Фахриддинов, ёшлар терма жамоаси футзалчилари Шоҳжахон Замирахонов, Шаҳзод Абдураҳмонов ва Жамолиддин Сатторов ҳам қўшилди.
Янги мавсумга тайёргарлик жараёни, трансфер янгиликлари, шунингдек, жамоаларга қўшилаётган маҳаллий ва хорижлик футзалчилар ҳақидаги маълумотларни ижтимоий тармоқларимиз орқали мунтазам ёритиб борамиз.
Бизни кузатишда давом этинг ва футзал оламидаги энг сўнгги янгиликлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!