locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. БМБ 5-августдан машғулотларга киришади

Янги мавсум олдидан жамоа таркибида ҳам бир қатор ўзгаришлар кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. БМБ 5-августдан машғулотларга киришади
photo: UFF

Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони — Жиззахнинг БМБ PFC жамоаси янги мавсумга тайёргарликни 5-август санасидан бошлайди. Айни пайтда клубда машғулотлар жараёнига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

Янги мавсум олдида жамоа таркибида ҳам бир қатор ўзгаришлар кутилмоқда. Клуб раҳбарияти мураббийлар штаби олдига таркибни ёшартириш ҳамда иқтидорли футзалчилар билан кучайтириш вазифасини қўйган.

Бу йўлдаги илк қадам ҳам ташланди. Клубнинг машғулотларига Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Асилбек Вафоев, Шаҳрам Фахриддинов, шунингдек, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси Жамолиддин Сатторовлар келиб қўшилиши кутилмоқда.

Клуб олдига катта мақсадлар қўйилган. Машғулотлар бошланганидан сўнг яна бир қатор янги футзалчилар кўрикдан ўтказилиши режалаштирилган. Трансфер ойнаси ёпилгунига қадар жамоанинг барча чизиқларида янги номлар пайдо бўлиши эҳтимоли мавжуд.

Жиззахликлар бу йилги мавсумни ҳам Ўзбекистон Суперкубоги баҳси билан бошлайди. Мамлакат чемпиони ва Кубок соҳиби — БМБ PFC ҳамда вице-чемпион ва Кубок финалчиси — СҚБ PFC ўртасидаги Суперкубок учрашуви 2026-йил 2-сентябр куни пойтахтимизда бўлиб ўтади.

Янги мавсумга тайёргарлик жараёни, трансфер янгиликлари ҳамда жамоага қўшилаётган маҳаллий ва хорижлик футзалчилар ҳақида ижтимоий тармоқларимизни орқали мунтазам маълумот бериб борамiz.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг