Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Европа сафарини ғалаба билан бошлади
Учрашувдаги ягона голга Илҳомжон Ҳамроев муаллифлик қилди.
photo: UFF
Будапешт яқинидаги Будаёрш шаҳрида терма жамоамиз Венгрия билан режалаштирилган халқаро ўртоқлик учрашувларининг биринчисида майдонга чиқиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ягона голга Илҳомжон Ҳамроев муаллифлик қилди.
Бутун ўйин давомида Ўзбекистон терма жамоаси сезиларли устунликка эга бўлди. Тўп назорати, рақиб дарвозаси томон йўлланган зарбалар ҳамда яратилган голлик вазиятлар бўйича терма жамоамизнинг кўрсаткичи якуний ҳисобда ҳам ўз аксини топди.
ХАЛҚАРО ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ
17-сентябр 2026-йил
Венгрия 0:1 Ўзбекистон 🇺🇿
ГОЛ:
0:1 — Илҳомжон Ҳамроев (11')
Бир кунлик танаффусдан сўнг, жамоалар ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви 19-сентябр куни бўлиб ўтади.
Баҳс Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.
Европа сафари давом этади!