locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал баҳсида рақибасининг бошига икки марта тепган футболчи 5 йилга четлатилди

Можарони тўхтатиш учун RDJ Sportнинг яна бир футболчиси аралашди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Бразилиянинг Eusebio шаҳри аёллар футзал чемпионатида RDJ Sport ва As Resenhas жамоалари ўртасидаги учрашув дахшатли можаро билан якунланди. Иккинчи бўлимда ҳисоб RDJ Sport фойдасига 1:0 бўлиб турган пайтда As Resenhas футболчиларидан бири рақибасига ҳужум қилди. У паркетда ётган футзалчининг бошига кетма-кет икки марта оёқ билан зарба берди.

Можарони тўхтатиш учун RDJ Sportнинг яна бир футболчиси аралашди. Бироқ тажовузкор спортчи унга ҳам ташланиб, юзига бир неча бор мушт туширди. Воқеа майдондаги футболчилар ва томошабинларда кескин норозилик уйғотди, учрашув эса вақтинча тўхтатилди.

Eusebio шаҳар маъмурияти ҳодисадан афсусда эканини билдириб, бундай зўравонлик спорт тамойилларига мутлақо зид эканини таъкидлади. Ҳужум қилган футзалчи кейинги беш йил давомида шаҳарда ташкил этиладиган барча спорт мусобақаларида қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг