Футзал. AFC клублар чемпионати ўтиш муддатини маълум қилди
Осиё Футбол Конфедерацияси (AFC) 2027-йилги мавсумдан футзал бўйича клублар ўртасидаги қитъа чемпионатини қайта йўлга қўйиш режасини эълон қилганди.
photo: UFF
Осиё Футбол Конфедерацияси (AFC) 2027-йилги мавсумдан футзал бўйича клублар ўртасидаги қитъа чемпионатини қайта йўлга қўйиш режасини эълон қилганди. AFC қароргоҳидан навбатдаги мусобақа муддати бўйича маълумот олдик. Унга кўра, сўнгги Осиё кубогининг чорак финалига қадар етиб борган 8 мамлакат чемпионлари мусобақаси 2027-йилнинг 6 — 11-декабрь санасида ўтказилади.
Мусобақада иштирок этувчи мамлакатлар — Индонезия, Вьетнам, Япония, Афғонистон, Таиланд, Ироқ, Эрон ҳамда Ўзбекистон чемпионлари қуръа натижасига кўра икки гуруҳга тақсимланади. Гуруҳ босқичида 1- ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар Ярим финалдан бош соврин учун курашни давом эттиради.
Мусобақа санаси: 2027-йил 6–11-декабрь.
Ўтказилиш манзили: кейинроқ қўшимча равишда маълум қилинади.
Иброҳим Жалолов
Редактор