locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Абдулла Бўриев: “Гол бўлмаса, ғалаба ҳам бўлмайди”

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

Футзал бўйича Ўзбекистон кубоги “б” гуруҳи “Оил-стар” 3:1 "Бунёдкор" ўйинидан сўнг, “қалдирғочлар” жамоаси бош мураббийи қуйидаги фикрларни билдирди:

“Бугун қизиқарли ўйиннинг шоҳиди бўлдик. Таймлар бир бирига ўхшамади. Биринчи таймни биз яхши бошладик. Воқеалар ривожи биз кутган сценарий бўйича кетаётганди. Лекин кутилмаганда дарвозабонимиз иккита голга сабабчи бўлиб қолди. Оддий вазиятларда гол қўйиб юборди, бу майдондаги йигитларга ҳам таъсир кўрсатди. Бугун дуранг ўйнаганимизда ҳам плей-оффга чиқиш имкониятини сақлаб қолардик. Ҳисоб тенглашгач йигитлар саросимада гол ўтказиб юборишди. Вақт танқислигида бешинчи ўйинчини туширдик. Яна гол қўйиб юбордик. “Оил стар” жуда яхши шаклланган жамоа. Доимо кучлилар сафида юради. Бизнинг йигитлар бугун қўлларидан келганча ҳаракат қилишди. Ўз навбатида камчиликларимиз ҳам кўринди. Ишлайдиган жиҳатларимиз мавжуд. Бугун рақибга нисбатан кўпроқ вазият яратдик. Аммо фойдаланишда оқсадик. гол бўлмаса, ғалаба ҳам бўлмайди. Энди янги мавсумга тайёргарликни бошлаймиз”,-дейди мутахассис.

Бу баҳсдан сўнг, 5 ўйинда 100% натижа кўрсатган "Оил Стар" 15 очко билан биринчи, иккинчи ғалабасини расмийлаштирган "Нефтчи" 7 очко билан иккинчи бўлса, учинчи ўриндаги "Бунёдкор" ҳисобида 3 очко мавжуд. Бундан келиб чиқадики, охирги турда қандай натижа қайд этилишидан қатъи назар "қалдирғочлар" "Нефтчи"га ета олмайди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг