locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. 7-январь соат 00:00 дан бошлаб қишки трансфер ойнаси расман ёпилади

2026 йил 7-январь санасидан пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида мамлакат миллий чемпионати — Олий лига 7-тур учрашувлари старт олади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. 7-январь соат 00:00 дан бошлаб қишки трансфер ойнаси расман ёпилади
photo: UFF

Қишки трансфер ойнасининг сўнгги беш куни мамлакатимизда Янги йил байрами муносабати билан белгиланган дам олиш кунларига тўғри келгани ҳамда Олий лига жамоаларининг мурожаатлари инобатга олинган ҳолда, Ўзбекистон футзал федерацияси футболчиларни рўйхатдан ўтказиш муддатини яна уч кунга узайтиришга қарор қилди.

Эндиликда футзал клублари таркибини янги ўйинчилар билан тўлдириши ва уларни рўйхатдан ўтказиши учун сўнгги муддат:

6-январ
23:59 гача

7-январь соат 00:00 дан бошлаб қишки трансфер ойнаси расман ёпилади.

Шунингдек, 2026 йил 7-январь санасидан пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида мамлакат миллий чемпионати — Олий лига 7-тур учрашувлари старт олади.

⏳ Қишки трансфер ойнаси муддати:
➡️ 2025 йил 22-декабр
➡️ 2026 йил 6-январ

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг