Футзал. 3-Осиё ёшлар ўйинларига тайёргарлик авжида
Жиззах шаҳридаги Футбол академияси спорт залида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 22-31-октябрь саналарда Баҳрайнда бўлиб ўтадиган III Осиё Ёшлар ўйинларига қизғин ҳозирлик кўришмоқда.
Дилшод Раҳматов бошчилигидаги мураббийлар штаби йигитларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш, ўйин услубини шакллантириш, турли комбинацияларни ишлаб чиқиш, футзалчиларнинг майдонда бир-бирларини сўзсиз тушунишларига эришиш борасида жиддий иш олиб боришяпти. Биз сўз билан айтганда, ўсмирларимизнинг илк хориж мусобақасида муваффақият қозонишлари йўлида барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Ўз ўрнида ўсмирларимиз ҳам ғайрат шижоат билан меҳнат қилаётганини таъкидлаш лозим. Терма жамоа аъзоларидаги иштиёқ уларнинг юксак натижаларни қўлга киритишларига умидни оширмоқда.