Футзал. 29-ноябр куни ЎФФ Президенти кубогида 3-тур учрашувлари ўтказилади
Ҳаваскор жамоалар ўртасида мамлакатимизда илк бор ташкил этилган “ЎФФ Президенти кубоги” мусобақасининг 3-тур учрашувлари эртага бўлиб ўтади. Беллашувлар соат 08:00 дан бошлаб Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида ташкиллаштирилади.
Мазкур мусобақа мамлакатимизда футзални янада оммавийлаштириш, унинг қуйи қатламларда ривожига ҳисса қўшиш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, шунингдек, ёш истеъдодлар учун ўйин амалиёти яратиш мақсадида ташкил этилган. Шу боис турнир том маънода энг оммавий мусобақалардан бирига айланишини башорат қилиш мумкин.
Қуйида 3-турда куч синашадиган жуфтликлар рўйхати билан танишинг:
“ЎФФ Президенти кубоги”
3-тур. 29 ноябр (шанба)
• 8:00. IMV – BMB
• 9:00. Ёшлар т.ж. – Божхона
• 10:00. ТАТУ – Олимпик
• 11:00. Истиқлол – СҚБ
• 12:00. Парма – Камол Construction
Изоҳ: ТАТУ спорт мажмуасига кириш ва баҳсларни томоша қилиш мутлақо бепул.