Футзал. 27 декабрь куни “ЎФФ Президенти кубоги”да 6-тур учрашувлари ўтказилади
Ҳаваскор жамоалар ўртасида мамлакатимизда илк бор ташкил этилган “ЎФФ Президенти кубоги” мусобақасининг 6-тур учрашувлари шанба куни бўлиб ўтади. Беллашувлар соат 08:00 дан бошлаб Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида ташкиллаштирилади.
Мазкур мусобақа мамлакатимизда футзални янада оммавийлаштириш, унинг қуйи қатламларда ривожига ҳисса қўшиш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, шунингдек, ёш истеъдодлар учун ўйин амалийоти яратиш мақсадида ташкил этилган. Шу боис турнир том маънода энг оммавий мусобақалардан бирига айланишини башорат қилиш мумкин.
Қуйида 6-турда куч синашадиган жуфтликлар рўйхати билан танишинг:
“ЎФФ Президенти кубоги”
6-тур. 27-декабрь (шанба)
• 8:00. BMB – Kamol Construction
• 9:00. Божхона – Parma
• 10:00. ТАТУ – Истиқлол
• 11:00. Ёшлар т.ж. – IMV
• 12:00. Олимпик – СҚБ