locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. 2-тур старт олишига 2 кун қолди

Тошкентда ўтказилган дастлабки тур баҳсларидан сўнг, чемпионатимизда қўшҳокимлик кузатиляпти.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. 2-тур старт олишига 2 кун қолди
photo: UFF

Яна икки кундан сўнг Андижон шаҳри марказидаги муҳташам “Universal” спорт мажмуасида футзал бўйича мамлакат XXIX миллий чемпионати – Олий лиганинг 2-тур учрашувларига старт берилади. Водийлик футзал ишқибозлари олти кун мобайнида ҳар куни учтадан – жами 18 та муросасиз, шиддатли ўйинларнинг шоҳиди бўлишади.

Тошкентда ўтказилган дастлабки тур баҳсларидан сўнг, чемпионатимизда қўшҳокимлик кузатиляпти. Қаршининг “Насаф” ҳамда Тошкентнинг СҚБ жамоалари юз фоизлик очко жамғаришиб, пешқадамлик қилмоқда. Воҳаликлар киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбатига кўра биринчи, пойтахтликлар эса иккинчи поғонани эгаллаб туришибди. Жиззахнинг BMB ҳамда Самарқанднинг “Динамо” жамоалари эса биттадан учрашувда дуранг қайд этишиб, 7 тадан очко билан 3-4-ўринларни бўлиб туришибди. Илк турни “Локомотив” ҳамда ОКМК ҳам ишончли ўтказди ва 6 тадан очко жамғаришиб, кейинги поғоналарни банд этишган.

Дастлабки учрашувда амалдаги чемпион билан дуранг қайд этган “Oil Star” кутилмаганда иккинчи ўйинни бой бериб қўйди. Аммо ўтган мавсум вице-чемпиони учинчи ўйин куни ўзига келди ва муҳим ғалаба эвазига очколари сонини 4 тага етказиб олди. “Бунёдкор”да 3, “Қизилқум”да 1 очко бор. Учта клуб – “Сурхон”, “Максам-Чирчиқ” ҳамда “Нефтчи” ҳозирча очкога эга эмас.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг