locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. 15-ноябр куни “ЎФФ Президенти кубоги”да 2-тур учрашувлари ўтказилади

Мазкур турнир том маънода энг оммавий мусобақалардан бирига айланиши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. 15-ноябр куни “ЎФФ Президенти кубоги”да 2-тур учрашувлари ўтказилади
photo: UFF

Ҳаваскор жамоалар ўртасида мамлакатимизда илк бор ташкил этилган “ЎФФ Президенти кубоги” мусобақасининг 2-тур учрашувлари эртага бўлиб ўтиши режалаштирилган. Беллашувлар эрталаб соат 8:00 дан бошлаб Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида ўтказилади.

Мусобақа мамлакатимизда футзални янада оммавийлаштириш, унинг қуйи қатламларда ривожига ҳисса қўшиш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, шунингдек, ёш истеъдодлар учун ўйин амалиёти яратиш мақсадида ташкил этилган. Шу боис мазкур турнир том маънода энг оммавий мусобақалардан бирига айланиши кутилмоқда.

Турнир иштирокчилари орасида ишчилар, хизматчилар, футбол фидойилари, ўқитувчилар, талабалар, мактаб ўқувчилари, шунингдек, профессионал футболдан кетган собиқ ўйинчилар ҳам бор. Уларнинг ҳамжиҳат ва уйғун ўйинлари мусобақага томошабоплик, муросасиз баҳс ва унутилмас лаҳзалар бағишламоқда.

Қуйида 2-турда куч синашадиган жуфтликлар рўйхати билан танишинг:

“ЎФФ Президенти кубоги”
2-тур. 15 ноябр (шанба)
• 8:00. BMB – Ёшлар т.ж.
• 9:00. Божхона – ТАТУ
• 10:00. СҚБ – ИМВ
• 11:00. Камол Construction – Истиқлол
• 12:00. Олимпик – Парма

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг