locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футболимиз келажаги сенинг қўлингда! — умумтаълим мактаблари ўртасида мини-футбол мусобақаси бошланди

Мусобақанинг биринчи босқичи — шаҳар ва туман босқичи 1–8-синф ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футболимиз келажаги сенинг қўлингда! — умумтаълим мактаблари ўртасида мини-футбол мусобақаси бошланди
photo: UFA

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида мамлакатимиз умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ўзбекистонда футбол соҳасини рақамлаштириш ва оммавийлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 262-сонли Президент қарорида белгиланган умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Футболимиз келажаги сенинг қўлингда” шиори остида футбол мусобақалари ўтказилмоқда.

Мусобақанинг биринчи босқичи — шаҳар ва туман босқичи 1–8-синф ўқувчилари ўртасида 2025 йил 20 сентябрдан 30 октябргача давом этади.

Иккинчи босқич — вилоят босқичи 5–8-синфлар ўртасида 2025 йил ноябридан 2026 йил март ойигача ўтказилиши режалаштирилган.

Учинчи босқич — Республика финал босқичи эса 7–8-синф ўқувчилари ўртасида 2026 йил 22–30 март кунлари бўлиб ўтади.

Мазкур лойиҳанинг асосий мақсади — ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларни футболга кенг жалб қилиш, иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва уларнинг келгусидаги профессионал ривожланишига мустаҳкам замин яратишдан иборат.

“Футболимиз келажаги сенинг қўлингда!” — бу нафақат мусобақа, балки Ўзбекистон футболининг ёрқин келажагини шакллантирувчи ташаббусдир.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг