locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Футболчи 17-19 ёшда тайёр бўлса, миллий жамоага жалб қилиниши керак» – Каннаваро

Мураббий ЎФА матбуот хизматига ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Футболчи 17-19 ёшда тайёр бўлса, миллий жамоага жалб қилиниши керак» – Каннаваро
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийси Фабио Каннаваро Жаҳон чемпионати олдидан Дубайда ташкил қилинган ўқув машғулот йиғинидан сўнг терма жамоага номзод ёз футболчилар ҳақида фикр билдирди.

“Гап ёшда эмас, сифатда. Футболчининг неча ёшга кирганини эмас, истеъдоди ва жангчи сифатидаги характери муҳим. Футболчи 17-19 ёшда тайёр бўлса, миллий жамоага жалб қилиниши керак. Нега уларни ёши кичик деб, U-21, U-23 жамоасида қолдиришимиз керак?

Агар қайсидир ўйинни кўргани борсам, бу шунчаки ташриф эмас. Мен футболчини ўз кўзим билан реал вазиятдаги ҳаракатларини кўришни истайман. Сафарда бўлсам ҳам стадионларга боришни яхши кўраман. Ўйинни жонли кўришга ҳеч нарса етмайди. Уйда ўтириб, кетма-кет бир нечта видеони кўриш мен учун зерикарли. Мен стадионга бориб футболчини бевосита кузатгим келади, чунки кичик деталларни видео орқали кўра олмайсиз. Айнан ўша майда жиҳатлар кейинчалик муҳим бўлиб чиқади”, - дейди Каннаваро.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг