locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футбол. ЎзПФЛ \"Насаф\" футбол клуби телетрансляция жамоасини эътироф этди

Жамоамиз трансляция студияси бундан кейин ҳам Лига билан биргаликда ишлаб, узоқ йиллар ҳамкорликни давом эттиришларига ишонамиз.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футбол. ЎзПФЛ "Насаф" футбол клуби телетрансляция жамоасини эътироф этди
photo: Nasaf fk

Насафга қарашли трансляция студияси бир неча йиллардан буён Суперлига ўйинларини эфирга олиб чиқиш масаласида Лигага кўмаклашиб келади. Ушбу мавсумда ҳам Лига ва клуб ўртасидаги бу ҳамкорлик давом этди.

Насаф студияси 2025-йилги мавсумда Қарши ҳамда Ғузор шаҳарларида бўлиб ўтган Суперлига ва Ўзбекистон кубоги беллашувларини тасвирга тушириб, “Спорт ижодий бирлашмаси” учун уни тайёр сигнал ҳолатида узатиб келди. Жорий мавсум вилоятининг уч клуби Суперлигада кураш олиб борганлигидан келиб чиқиб, Насаф студияси Суперлиганинг 45 та учрашувини телеканалга тақдим этганлиги таҳсинга сазовор.

Аждарлар трансляция студияси бундан кейин ҳам Лига билан биргаликда ишлаб, узоқ йиллар ҳамкорликни давом эттиришларига ишонамиз.

Шу муносабатдан фойдаланиб, трансляцияси режиссёри ва гуруҳ раҳбари Туроб Ҳайдаров ҳамда ушбу жамоа аъзолари Отабек Эгамбердиев, Улуғбек Каримов, Ҳусниддин Раҳмонов, Шуҳрат Хўжаназаров, Жаҳонгир Убайдуллаев, Муҳаммад Ражабов, Шавкат Боитов, Амириддин Ёқубов, Тоштемир Авлиёқулов, Самар Умрқулов, Акмал Эшназаров каби ўз ишининг усталарига клубимиз раҳбарияти ва жамоаси номидан ташаккур изҳор қиламиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг