Футбол. Захро Анарбоева FIFA инструкторлик курсларида иштирок этди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакили Захро Анарбоева 17–21 ноябр кунлари БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилган FIFAнинг “Female Coach Educators Development Pathway” инструкторлик курсларида қатнашди.
Ушбу дастур аёл инструкторлар фаолиятини ривожлантириш ва уларнинг мураббийлар тайёрлаш бўйича малакасини оширишга қаратилган. Курс давомида иштирокчилар мураббийларни тайёрлашнинг замонавий методикалари, самарали ўқитиш тамойиллари, таълим жараёнини ташкил этиш ҳамда FIFAнинг мураббийлик бўйича стандартларини чуқур ўргандилар.
Захро Анарбоева учун мазкур дастурда қатнашиш — Ўзбекистонда аёл мураббийлар салоҳиятини мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлиб, мамлакатимизда аёллар футболи ривожланишига янги имкониятлар яратади.
ЎФА Захро Анарбоевани ушбу муваффақиятли иштирок билан табриклаб, келгуси фаолиятида янада улкан муваффақиятлар тилайди!