locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футбол. Устоз ва шогирднинг навбатдаги дуэли: ҳаёт-мамот бахси олдидан превью

Суперлигада қолиш учун ҳал қилувчи беллашув арафасида яна бир қизиқарли воқелик юзага чиқмоқда — устоз ва шогирд дуэли.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футбол. Устоз ва шогирднинг навбатдаги дуэли: ҳаёт-мамот бахси олдидан превью
photo: Mash'al fk

Устоз ва шогирднинг навбатдаги дуэли: ҳаёт-мамот бахси олдидан

Суперлигада қолиш учун ҳал қилувчи беллашув арафасида яна бир қизиқарли воқелик юзага чиқмоқда — устоз ва шогирд дуэли.

Икки мутахассиснинг биринчи учрашуви ғолибсиз якунланган, ҳисоб очилмаган эди. Энди навбат — иккинчи ва, эҳтимолки, энг муҳим дуэлга.
“Бухоро” жамоаси бош мураббийи Александр Хомяков ва “Машъал” жамоаси бош мураббийи Отабек Нарзуллаев бир пайтлар Муборакнинг “Машъал” клубида бирга ишлаган, ўша пайтда мураббий ва ёрдамчи сифатида фаолият олиб боришган. Уларнинг йўли бир жойдан бошланган бўлса-да, бугун ҳар иккала мутахассис ҳам ўз армияси, ўз жамоаси билан ҳал қилувчи жанга чиқмоқда.
Бу — шунчаки ўйин эмас.
Бу — обрў, ғурур ва Суперлигада қолиш учун ҳаёт-мамот кураши!

Эслатиб ўтамиз: ҳал қилувчи баҳс эртага!

5 декабр
Қарши шаҳри, “Насаф” марказий стадиони
15:00

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг