locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футбол. Тошкентда Иқтидорли мураббийлар конференцияси бошланди

Тадбирнинг очилиш маросимида ЎФА раҳбарияти ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида меморандум имзоланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футбол. Тошкентда Иқтидорли мураббийлар конференцияси бошланди
photo: UFA

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Ўзбекистон футбол ассотсиасияси ташаббуси билан ташкил этилган “Иқтидорли мураббийлар” конференцияси ўз ишини бошлади.

Унда мураббийлар малакалари ошириш, иқтидорларни тайёрлаш тизимини модернизация қилиш, таълим сифатини яхшилаш ҳамда селекция жараёнларини илмий асосда такомиллаштириш мақсад қилинган.

Тадбирнинг очилиш маросимида ЎФА раҳбарияти ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида меморандум имзоланди.

Конференцияда Республиканинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган болалар футболи бўйича мураббийлар ва профессионал клублар вакиллари қатнашди. Тадбир давомида ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Ислом Исмоилов, беларуслик мутахассис Сергей Кубарев ўзларининг тажрибалари билан ўртоқлашиб, саволларга жавоб беришди.

Мутахассислар болалар, ўсмирлар ва ёшлар футболида қўлланилаётган замонавий методлар, мураббийликдаги янги йўналишлар ҳамда илғор ёндашувлар хусусида фикр алмашдилар.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг