Футбол. Шарҳловчилар учун ўйин қоидаларидаги янги ўзгаришлар бўйича семинар бўлиб ўтди
Семинарда замонавий футбол талаблари, VAR билан боғлиқ ҳолатлар, қўл билан ўйнаш, офсайд ва бошқа муҳим эпизодлар юзасидан амалий мисоллар орқали изоҳлар берилди.
photo: UzFHM
Футбол ҳакамлари маркази мутахассислари иштирокида футбол шарҳловчилари учун махсус семинар ташкил этилди. Тадбир давомида ўйин қоидаларига киритилган сўнгги ўзгаришлар, баҳсли вазиятларга тўғри ёндашув ҳамда ҳакамлик қарорларини талқин қилиш масалалари батафсил тушунтирилди.
Семинарда замонавий футбол талаблари, VAR билан боғлиқ ҳолатлар, қўл билан ўйнаш, офсайд ва бошқа муҳим эпизодлар юзасидан амалий мисоллар орқали изоҳлар берилди. Шунингдек, шарҳловчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берилди.
Мазкур семинар шарҳловчиларга ўйин қоидаларидаги янгиликларни чуқурроқ англаш, учрашувлар давомида юзага келадиган баҳсли вазиятларни мухлисларга янада тўғри ва тушунарли тарзда етказиб беришда муҳим аҳамият касб этди.
Иброҳим Жалолов
Редактор