locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футбол. Asian Cup-2031 мезбонлиги учун Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси (қўшма ариза) рақиблари маълум

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футбол. Осиё Кубоги-2031 мезбонлиги Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси (қўшма ариза) рақиблари маълум
PHOTO: Telegram

Осиё Футбол Конфедерацияси 2031-йилда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги мезбонлигига ариза топширган номзодлар номини расман маълум қилди

Осиё Футбол Конфедерациясининг 35-Конгресси олдидан Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ОФК Ижроия қўмитасининг 6-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Осиё Футбол Конфедерацияси 2031-йилда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига мезбонлик қилиш учун еттита номзоддан ариза келиб тушгани эълон қилинди. ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа бу ташаббусларни турнир тарихидаги энг юқори кўрсаткич, дея баҳолади.

ОФК президенти қитъадаги барча аъзо ассоциацияларнинг юксак фидойилиги ва ташаббусини эътироф этди, дейилади расмий хабарда

Қайд этилишича, ОФК 2025-йил 31-мартгача миллий терма жамоалар ўртасидаги қитъа биринчилигини ўзида қабул қилиш учун қуйидаги ассоциациялардан аризаларни қабул қилди:

Австралия
Ҳиндистон
Индонезия
Корея Республикаси
Кувайт
БАА
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси (қўшма ариза)

Келиб тушган рекорд даражадаги аризалар — бу турнирнинг нуфузини яна бир бор тасдиқлайди. ОФК Ижроия қўмитаси номидан барча аъзо ассоциацияларимизга чуқур миннатдорлик билдираман, деди ОФК президенти.

Эндиликда ОФК номзод ассоциациялар билан белгиланган вақт ва талаблар асосида танлов ҳужжатларини тайёрлаш ва топшириш жараёнини бошлайди.

ОФК Ижроия қўмитаси йиғилишида, шунингдек, барча қўмиталарнинг, жумладан, ОФК Осиё Кубоги Ташкилий қўмитаси, ОФК Молия қўмитаси, ОФК Мусобақалар қўмитаси ва ОФК Профессионал футбол қўмитасининг қарорлари тасдиқланди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг