Футбол. Мавсум-2025 якунлари: “Навбаҳор”нинг голларига кимлар муаллифлик ва ассистентлик қилишди?
“Навбаҳор”нинг якунланган мавсумга оид статистик маълумотлари билан таништиришда давом этамиз.
Маълумки, ғалаба қозонишда голлар ҳамда ассистларнинг ўрни беқиёс. Хўш, “Навбаҳор”нинг якунланган мавсумдаги голларига кимлар муаллифлик ҳамда ассистентлик қилишди?
Хабарингиз бор, вакилларимиз Суперлига – 2025 да рақиблар дарвозасига 41 та гол уришди. Мазкур голларга 11 нафар футболчи муаллифлик, 11 нафари эса ҳаммуаллифлик қилишди.
Шунингдек, 7 нафар жамоамиз аъзолари ҳам дарвозаларга тўп киритиб, ҳам голларга ассистентлик қилишганини ҳам айтиш лозим.
Голлардан 5 таси пенальтидан, айримлари эса жарима зарбалари, шунингдек, рақиб футболчилари ёки дарвозабонлари, баъзи ҳолатларда эса дарвоза устуни ёки тўсинидан қайтган тўплардан сўнг, урилганини ҳам таъкидлаш жоиз.
Мавсум-2025 да “Навбаҳор”нинг голларига муаллифлик ва ассистентлик қилган футболчиларнинг тўлиқ рўйхати эса қуйидагича кўринишга эга:
1.Аббосжон Ғуломов – 10 та гол, 3 та ассист
2.Русланбек Жиянов – 8 та гол, 4 та ассист
3.Забихилло Ўринбоев – 7 та гол, 3 та ассист
4.Алишер Одилов – 2 та гол, 8 та ассист
5.Педро Аугусто – 6 та гол, 1 та ассист
6.Шохмалик Комилов – 1 та гол, 4 та ассист
7.Сайдазамат Мирсаидов – 1 та гол, 2 та ассист
8.Игор Габриел, Гильерме Гедеш - 2 тадан гол;
9.Азимжон Ахмедов, По‘латхўжа Холдорхонов – 1 тадан гол;
10.Мирзоҳид Ғофуров, Сергей Карпович, Муҳаммадбобур Мўйдинов, Муҳаммадали Ғиёсов – 1 тадан ассист",-деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.