locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футбол. Ларс Хопп Ўзбекистон U-14 терма жамоаси учун номзодларни сараламоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

Германиялик мутахассис Ларс Хопп 2011-йилда туғилган футболчиларни селекция қилиб, Ўзбекистон U-14 терма жамоасига номзодларни аниқлаб бормоқда. Айни пайтда Тошкент вилоятидаги Миллий терма жамоалар марказида ёш футболчиларни саралаш бўйича синовларнинг учинчи босқичини ўтказмоқда.

Саралаш жараёни уч босқичдан, ҳар бир босқичда эса 25 нафарга яқин ёш футболчилар иштирок этишмоқда. Умумий ҳисобда эса мамлакатимиздаги турли клублар ва футбол академияларидан 75 нафардан ортиқ болалар йиғинга жалб қилинди.

Саралаш машғулотларининг асосий мақсади – салоҳиятли ва истиқболли футболчиларни аниқлаб, Ўзбекистон U-14 терма жамоасини шакллантириш ҳамда терма жамоаларимиз сафини истеъдодли футболчилар билан бойитишдан иборат.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг