locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футбол ўйинларига чипта харид қилиш идентификация орқали амалга оширилади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футбол ўйинларига чипта харид қилиш идентификация орқали амалга оширилади
Фото: ЎФА

2026 йил 1 мартдан бошлаб футбол ўйинларига чипта олиш учун шахсни тасдиқлаш талаб этилади. Бу ҳақда Президентнинг жорий йилнинг 21 август куни қабул қилинган “Ўзбекистонда футбол соҳасини рақамлаштириш ва оммавийлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида сўз боради.

Унга кўра, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг қуйидаги имкониятларга эга “Миллий футбол электрон платформаси” ахборот тизимини (кейинги ўринда ахборот тизими) яратиш тўғрисидаги таклифи маъқулланган:

  • халқаро футбол ассоциациялари федерацияси талабларига мувофиқ стадионлардаги аудио ва видеотасвирларни бир нуқтага узатиш оркали футбол учрашувларида видео ёрдамчи ҳакам (VAR) тизимини янада кенгайтириш;
  • футбол академия ва мактаблари, шу жумладан, футбол секциялари мавжуд спорт мактаблари ўқув машғулотларини онлайн назорат қилиш, футболчиларнинг тиббий ва жисмоний кўрсаткичларини мониторинг қилиш ҳамда шаффоф селекция тизимини жорий қилиш;
  • соҳада амалга ошириладиган лойиҳаларнинг концепциялари, техник-иқтисодий параметрлари ва бошқа лойиҳа (лойиҳаолди) ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда ваколатли органларда экспертизадан ўтказиш;
  • футбол академия ва мактаблари, шу жумладан, футбол секциялари мавжуд спорт мактабларида ходим, тренер ва футболчилар давоматини юритиш, видеоконференцалоқа тизимини ташкил этиш.
Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг