Футбол фахрийси Розиқ Турғунов 80 ёшни қарши олди
Ўзбекистон футбол ассоциациясида фахрий спортчи шарафига юбилей тадбири ташкил этилди.
Фото: ЎФА
Бугун ўзбек футболининг фахрийси, “Пахтакор” жамоасининг собиқ ҳимоячиси Розиқ Турғунов 80 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан Ўзбекистон футбол ассоциациясида фахрий спортчи шарафига юбилей тадбири ташкил этилди.
Тадбирда ЎФА раҳбарияти, футбол фахрийлари ва жамоатчилиги ҳамда Розиқ Турғунов билан бир даврда тўп сурган футболчилар иштирок этдилар.
Футбол фахрийлари Бородар Абдураимов, Анвар Солижонов ва Иван Шкандин Турғуновнинг ўз даврида “Пахтакор” жамоасида кўрсатган маҳорати, фидойилиги ва садоқатини юксак эътироф билан эслаб ўтишди.
Тадбир якунида Розиқ Турғуновга миннатдорчилик рамзи сифатида эсдалик совғалари топширилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист