Футбол. ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси билан учрашди
Жамоамиз 2026-йил март ойида аёллар Осиё кубогида иштирок этади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов Котрина Кулбите бошчилигидаги жамоамиз билан футболчиларнинг айни пайтдаги ҳолати ва имкониятлари хусусида суҳбатлашди. Тиббий штабга жамоа вакилларининг соғлиғи, тикланиши ва витаминлаштириш жараёни, шунингдек, уларга юқори даражадаги тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини давом эттириш кўрсатмаси берилди.
Шунингдек, ЎФА раҳбарияти аёллар миллий терма жамоаси олдида жуда муҳим вазифа турганини таъкидлаб, бу йўлда ЎФА томонидан барча шароитлар тақдим этилишини маълум қилди.
Аёллар миллий терма жамоаси Осиё кубогида муносиб иштирок этиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиб тарихий натижа қайд этишингизга ишонамиз
Якунда олдинда турган муҳим учрашувларда жамоага омад тилаб, футболчилар ва мураббийларга ишонч юқори эканлигини қайд этишди.