locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футбол. ЎФА раҳбарияти VAR семинари иштирокчилари билан учрашди

Миллий футбол марказида VAR бўйича навбатдаги ўқув семинари давом этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футбол. ЎФА раҳбарияти VAR семинари иштирокчилари билан учрашди
photo: UzFHM

ЎФА раҳбарияти VAR семинари иштирокчилари билан учрашди

Миллий футбол марказида VAR бўйича навбатдаги ўқув семинари давом этмоқда.

Бугун семинарга ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ташриф буюриб, машғулотларда иштирок этаётган ёш ҳакамлар ва аёл ҳакамлар билан учрашди ҳамда ўқув жараёнини кўздан кечирди.

Семинарда қатнашчилар VAR тизимининг ишлаш тамойиллари, техник қурилмалар билан ишлаш, шунингдек, мураккаб ўйин эпизодларини ечиш бўйича амалий ва назарий машғулотларни ўтамоқда.

Тажрибали инструкторлар томонидан олиб борилаётган машғулотлар давомида ҳакамлар тестлар, махсус топшириқлар ва реал ўйин ҳолатлари асосидаги таҳлилларда иштирок этиб, ўз малакасини ошириш имкониятига эга бўлмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг