Футбол бўйича Ўзбекистон U20 аёллар терма жамоаси CAFA турнирида ғалаба қозонди
Сирота бошчилигидаги Ўзбекистон U20 аёллар терма жамоаси мусобақани 3 учрашувда 7 очко билан якунлади.
Фото: Olympic.uz
Тожикистон Республикасида футбол бўйича CAFA U20 Women’s Championship 2026 мусобақаси ташкил этилди. Турнирнинг сўнгги туруда Ўзбекистон U20 аёллар терма жамоаси мезбон Тожикистон U20 терма жамоасига қарши майдонга тушиб, йирик 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа Виктория Сирота бошчилигидаги Ўзбекистон U20 аёллар терма жамоаси мусобақани 3 учрашувда 7 очко билан якунлаб, CAFA U20 Women’s Championship 2026 турнири ғолибига айланди.
Жамоамиз бундан аввалги ўйинларда Эрон U20 билан 1:1 ҳисобида дуранг қайтган ва Қирғиз Республикаси U20 жамоасини эса 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист