locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футбол бўйича “Бухоро” ва “Андижон” стадионларида VAR техникасини ўрнатиш ишлари якунланди.

Режага мувофиқ, “Сўғдиёна” клуби стадиони ҳам навбатдаги босқичда мазкур тизим билан жиҳозланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футбол бўйича “Бухоро” ва “Андижон” стадионларида VAR техникасини ўрнатиш ишлари якунланди.
photo: UzFHM

Президентнинг 262-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимиз стадионларида марказлашган VAR тизимини жорий этиш ишлари босқичма-босқич давом этмоқда.

Айни пайтда “Бухоро” ҳамда “Андижон” жамоаларининг уй стадионларида VAR техникасини жойлаштириш ва созлаш ишлари тўлиқ якунланди.

Режага мувофиқ, “Сўғдиёна” клуби стадиони ҳам навбатдаги босқичда мазкур тизим билан жиҳозланади.

Мазкур жараён ҳакамлик қарорларининг аниқлигини ошириш ва учрашувларни замонавий талабларга мос тарзда ташкил этишга хизмат қилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг