Футбол. Бекободлик ёш футболчилар Қирғизистонда ўтказилаётган халқаро турнирда иштирок этмоқда
Турнирда Ўзбекистон номидан Бекобод шаҳрининг “Металлург” футбол академияси тарбияланувчилари ҳам иштирок этмоқда.
photo: Metallurg FK
Қирғизистон Республикасида 2009–2010-йилларда туғилган футболчилар ўртасида “Barca Academy Manas CUP 2026” халқаро мусобақаси старт олди.
Турнирда Ўзбекистон номидан Бекобод шаҳрининг “Металлург” футбол академияси тарбияланувчилари ҳам иштирок этмоқда.
Зохид Абдуллаев ва Азиз Алимов мураббийлигидаги жамоамиз дастлабки босқичда муваффақиятли натижаларни қўлга киритишмоқда. Жумладан, биринчи турда U-16 жамоамиз “Алай” жамоасини 1:5 ҳисобида, U-15 жамоаси эса “BARÇA ACADEMY MANAS” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этишди ва турнирни ажойиб ғалабалар билан бошлашди.
“Металлург” академияси жамоалари бугун ҳам навбатдаги ўйинини ўтказиши режалаштирилган. Турнир давомида ёш футболчиларимизга омад ва янги ғалабалар тилаймиз.
Иброҳим Жалолов
Редактор