locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футбол. Аёл ҳакамларнинг ўқув-машғулот йиғини якунланди

Машғулотлар назарий ва амалий дарсларни қамраб олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аёл ҳакамларнинг ўқув-машғулот йиғини якунланди
Фото: UzFHM

Миллий футбол марказида аёл ҳакамлар учун ташкил этилган ўқув-машғулот йиғини якунга етди. Янги мавсум олдидан ўтказилган мазкур йиғинда Аёллар Олий лигаси ҳамда Биринчи лига учрашувларида фаолият юритадиган бош ҳакамлар ва ёрдамчи ҳакамлар иштирок этди.

Дастур доирасида ҳакамларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш ҳамда ўйин жараёнида тўғри ва тезкор қарор қабул қилиш кўникмаларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Машғулотлар назарий ва амалий дарсларни қамраб олди. Унда турли ўйин эпизодлари таҳлил қилиниб, қоидалар бўйича билимлар мустаҳкамланди. Шунингдек, майдондаги ҳаракатланиш ва тўғри жойлашув бўйича машқлар бажарилди.

Йиғин якунида ҳакамларнинг жисмоний ҳолати махсус тестлар орқали баҳоланиб, янги мавсум олдидан уларнинг тайёргарлик даражаси кўздан кечирилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг