Футбол агентлари АПЛда амалга оширилган энг зўр трансферни аниқлашди
Тhе Athletic нашри ёзги трансфер ойнаси давомида энг яхши трансферларни эълон қилиш сўралган 20 нафар футбол агенти ўртасида сўровнома эълон қилди.
Биринчи ўринни олти овоз билан ПСЖ дарвозабони Жанлуижи Доннарумманинг "Манчестер Сити"га ўтиши эгаллади.
Иккинчи поғонадан учта овоз билан "Манчестер Сити"дан "Эвертон"га ижара асосида ўтган Жек Грилиш жой олди.
Виктор Гёкерешнинг "Спортинг"дан "Арсенал"га ўтиши иккита овоз билан учинчи ўринни эгаллади.
Александр Исак ("Ньюкасл"дан "Ливерпуль"га), Жоао Педро ("Брайтон"дан "Челси"га), Эберечи Эзе ("Кристал Пэлас"дан "Арсенал"га), Харви Эллиотт ("Ливерпуль"дан "Астон Вилла"га), Мартин Субименди ("Реал Сосьедад"дан "Арсенал"га), Бриан Мбемо ("Брентфорд"дан "Манчестер Юнайтед"га), Кристиан Москера ("Валенсия"дан "Арсенал"га), Жованни Леони ("Парма"дан "Ливерпуль"га), Хави Симонс ("Лейпциг"дан "Тоттенхэм"), Тиджани Рейндерс ("Милан"дан "Манчестер Сити") трансферлари биттадан овоз еғишди.