Футбол. Ҳақамлар академияси тингловчилари О‘ФА биринчилиги ўйинларида фаолият олиб бормоқда
Тошкент шаҳрида турли ёш тоифалари бўйича О‘ФА биринчилиги мусобақаларининг гуруҳ босқичи баҳслари давом этмоқда.
photo: UzFHM
Тошкент шаҳрида турли ёш тоифалари бўйича О‘ФА биринчилиги мусобақаларининг гуруҳ босқичи баҳслари давом этмоқда. 26-ноябр куни U-16 тоифасидаги учрашувларда Ҳақамлар академияси тингловчилари ҳақамлик амалийотини олиб борди.
Тингловчилар мазкур ўйинларда бош ҳақам, ёрдамчи ҳақам ва захира ҳақами сифатида ишлашиб, ўз билим ва кўникмаларини амалда синовдан ўтказишди.
Ёш ҳақамлар ўйин давомида тажрибали инструкторлар томонидан доимий кузатиб борилмоқда, ҳар бир ўйин якунда эса ёш ҳақамларга хато, тўғри позиция танлаш ва ўйин бошқаруви бўйича батафсил тушунтиришлар берилмоқда.
Иброҳим Жалолов
Редактор