locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футбол. “1-лигага ўтиш турнири — 2025” мусобақаси якунланди

Жорий йилги "1-лигага ўтиш турнири" 1–8 декабрь кунлари Жиззах шаҳрида бўлиб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футбол. “1-лигага ўтиш турнири — 2025” мусобақаси якунланди
photo: UFA

Хабарингиз бор, йил давомида Республикамизнинг туман ва шаҳарларида ярим профессионал ва ҳаваскор жамоалар ўртасида 2-лига мусобақалари ўтказиб келинади. Ҳозирга келиб, ярим профессионал ва ҳаваскор жамоалар сони жами 229тага етди.

ЎФА мунтазам равишда йил якунида 2-лига ғолиб ва совриндор жамоалари ўртасида “1-лигага ўтиш турнири”ни ташкил этиб келмоқда. Ушбу турнир ёш иқтидорли футболчиларни профессионал футболга жалб этиш, жамоалар савиясини ошириш, ўйин амалиётини кўпайтириш ҳамда 1-лига учун муносиб, рақобатбардош жамоалар сонини оширишга хизмат қилмоқда.

Жорий йилги "1-лигага ўтиш турнири" 1–8 декабрь кунлари Жиззах шаҳрида бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан жами 15 та жамоа иштирок этди.

Мусобақанинг финал баҳсида Наманган вилоятининг “Баркамол” жамоаси ва Тошкент вилоятининг “Нурафшон” жамоаси куч синашди. Якунда “Нурафшон” жамоаси 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритди. Мусобақанинг 3-ўринини Сурхондарё вилоятининг TERDU жамоаси эгаллади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг