Фурқат Ҳасанбоев собиқ жамоасига қайтди
Ўтган мавсумда эса у “Нью Радиант”да ўтказганди.
ФОТО: Getty images
Ўзбекистонлик ҳимоячи Фурқат Ҳасанбоев фаолиятини яна Малдив чемпионатида давом эттиради.
Sports24.uz хабар беришича, футболчи “Виктория” жамоаси билан шартнома имзолади. У илгари ҳам шу жамоада ўйнаганди.
Ўтган мавсумда эса у “Нью Радиант”да ўтказганди. Эндиликда у янги мавсумни яна “Виктория”да бошлашга қарор қилди.
Маълумот учун, Ҳасанбоеқ фаолиятининг катта қисмини Бангладеш ва Малдив чемпионатларида ўтказган.
Фарҳод Файзиев
Эксперт