«Фулхэм» ва «Бештиктош» Тареми учун курашмоқда
Фото: Getty Images
“Интер” ҳужумчиси Мехди Тареми фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин, дея хабар беради инсайдер Экрем Конур.
Манбага кўра, эронлик 32 ёшли форвардга “Фулхэм” ва “Бешиктош” жамоалари қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, ҳар икки клуб аллақачон Таремининг трансфери борасида музокараларни бошлаган. “Нерадзуррилар” раҳбарияти ўтган мавсумдаги натижалардан қониқмагани сабаб, Таремига чиқиш эшикларини кўрсатмоқда.
2024/25 йилги мавсумда Мехди А Серияда 26 учрашувда майдонга тушиб, атиги 1 гол ва 2 ассист қайд этди.
Баҳром Бобонов
Редактор