locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Фулхэм» Гонсало Гарсия трансфери учун катта маблағ ажратишга тайёр

Бу ҳақда журналист Маттео Моретто ижтимоий тармоқда маълум қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Фулхэм» Гонсало Гарсия трансфери учун катта маблағ ажратишга тайёр
ФОТО: Getty images

Англиянинг «Фулхэм» клуби «Реал» ҳужумчиси Гонсало Гарсияни ўз сафига қўшиб олиш учун катта маблағ сарфлашга тайёр. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто ижтимоий тармоқда маълум қилди.

Жамоанинг янги бош мураббийи Альваро Арбелоа айнан шу футболчини таркибда кўришни истамоқда.

Манбага кўра, Арбелоа аввалроқ Мадридда Гарсия билан бирга ишлаган ва энди уни «Фулхэм»га олиб келишни мақсад қилган. Испания ОАВ маълумотларига кўра, «Реал» ҳам футболчини сотиш вариантини кўриб чиқишга тайёр.

2025/26 йилги мавсумда Гонсало Гарсия мадридликлар асосий жамоаси сафида барча мусобақаларда 39 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Бунга қадар у «Реал Мадрид Кастилья» жамоасида тўп сурган бўлиб, 2024/25 йилги мавсумда 73 та ўйинда 30 та гол муаллифи бўлган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг