locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Фулҳэм” янги ярим ҳимоячи трансфери расман эълон қилди

22 ёшли футболчи Лондон клуби билан 2031 йил ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Фулҳэм” “Саутҳэмптон” ва Шимолий Ирландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Шеа Чарльзни ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди.

22 ёшли футболчи Лондон клуби билан 2031 йил ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Келишувда яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган. Чарльз янги жамоасида 19-рақам остида тўп тепади.

Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи “Саутҳэмптон” сафида Чемпионшипда 33 та учрашув ўтказиб, 4 та гол урган.

Трансфер суммаси расман ошкор қилинмаган. Бироқ хабарларга кўра, “Саутҳэмптон” футболчиси учун тахминан 30 миллион фунт стерлинг олган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг