«Фулҳэм» Силвага шартнома таклиф қилди
Мураббий 2021 йилдан бери «Фулхэм»ни бошқариб келмоқда.
ФОТО: Getty images
«Фулхэм» бош мураббий Марку Силва билан меҳнат шартномасини узайтирмоқчи. Бу ҳақда BBC Sport хабар бермоқда.
Манбага кўра, лондонликлар португалиялик мутахассисга уч йиллик янги битим таклиф қилишган.
Силва эса бунга ҳозирча жавоб қайтарганича йўқ. Чунки Маркуга топ жамоалардан таклиф бўлиши мумкин. Тез орада «Челси» ва «Бенфика» янги мураббий қидиришни бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, мураббий 2021 йилдан бери «Фулхэм»ни бошқариб келмоқда. Клуб ҳозирда АПЛ турнир жадвалида 48 очко жамғарган ҳолда 11-ўринни эгаллаб турибди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист