locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Фулҳэм» Марку Силва жамоани тарк этганини эълон қилди

48 ёшли мутахассис беш йиллик фаолиятидан сўнг лондонликлар билан хайрлашди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Фулҳэм» ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Марку Силва бош мураббий лавозимидан кетганини маълум қилди. Португалиялик мутахассис Лондон клубини 2021 йилнинг ёзидан буён бошқариб келаётган эди.

Англия Премьер-лигасининг якунланган мавсуми натижаларига кўра, «Фулҳэм» 52 очко жамғариб, 11-ўринни эгаллади.

Силвачилар бошқарувида «дачниклар» барча мусобақаларда 229 та ўйин ўтказиб, уларнинг 102 тасида ғалаба қозонишди, 83 та учрашувда мағлубиятга учрашди ва 42 марта дуранг қайд этишди. 48 ёшли мутахассис «Фулҳэм»гача бўлган фаолияти давомида Ливерпулнинг «Эвертон», «Уотфорд», «Ҳалл», «Олимпиакос», Португалиянинг «Спортинг» ва «Эшторил» клубларини ҳам бошқарган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг