locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Фулҳем\" Гонсало Гарсияни \"Реал Мадрид\"дан сотиб олди

Қайд этилишича, трансфер амалга ошишида "Фулҳем" бош мураббийи Алваро Арбелоанинг роли катта бўлган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Англиянинг "Фулҳем" клуби Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси Гонсало Гарсия трансферига якун ясади. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо ўзининг машҳур Here we go! ибораси билан маълум қилди.

Манбага кўра, "Фулҳем" 22 ёшли испаниялик ҳужумчи учун 40 миллион евро кафолатланган трансфер пули тўлайди. Шунингдек, келишувга яна 2 миллион евролик бонуслар киритилган. Битимга кўра, "Реал Мадрид" футболчининг кейинги трансферидан 30 фоиз улуш олиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Бундан ташқари, мадридликлар Гарсияга бошқа клуб таклиф билан чиққан тақдирда, ўша таклифни такрорлаш ва футболчини қайта сотиб олиш бўйича устувор ҳуқуққа ҳам эга бўлади.

Қайд этилишича, трансфер амалга ошишида "Фулҳем" бош мураббийи Алваро Арбелоанинг роли катта бўлган. У Гонсало Гарсия билан аввал "Реал Мадрид" тизимида бирга ишлаган ва ҳужумчини жамоасига олиб келишни шахсан истаган.

Эслатиб ўтамиз, Гонсало Гарсия "Реал Мадрид" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ асосий таркибда кучли рақобат туфайли мунтазам ўйин амалиётига эга бўла олмади ва фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиришга қарор қилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг