locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Фулҳэм” Гонсало Гарсияни 60–70 млн евро деб баҳоламоқда

22 ёшли испаниялик футболчига қатор топ-клублар қизиқиш билдирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Фулҳэм” ёзда “Реал Мадрид”дан трансфер қилинган ҳужумчи Гонсало Гарсияни 60–70 миллион евро деб баҳоламоқда. 22 ёшли испаниялик футболчига қатор топ-клублар қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбага кўра, Гарсияни “Арсенал” ва “Астон Вилла” мунтазам кузатиб бормоқда. “Реал Мадрид” эса футболчи бўйича қайта сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолган. Шунингдек, мадридликлар унинг келажакдаги трансферидан тушадиган маблағнинг бир қисмини олиш ҳуқуқига эга.

“Фулҳэм” эса ҳозирча ҳужумчини сотишни режалаштирмаяпти. Клуб Гарсияни узоқ муддатли лойиҳа учун муҳим футболчи деб ҳисобламоқда ва қишки трансфер ойнасида унинг кетишини истамайди. Келажакда эса лондонликлар фақат 60–70 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқиши мумкин.

Маълумот учун, Гонсало Гарсиянинг “Фулҳэм” билан шартномаси 2031-йилгача амал қилади. У жорий Премьер-лига мавсумида бешта учрашувда майдонга тушиб, битта гол урган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг