locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фримпонг жароҳат сабаб бир неча ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин

Нидерландиялик футболчи "Айнтрахт"га қарши баҳсда жароҳат олганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фримпонг жароҳат сабаб бир неча ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин
ФОТО: Getty images

"Ливерпуль" жамоаси бош мураббийи Арне Слот Чемпионлар лигаси доирасида Франкфуртнинг "Айнтрахт" клубига қарши ўйинда (5:1) ўнг қанот ҳимоячиси Жереми Фримпонг жароҳат олганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, нидерландиялик футболчи 19-дақиқадаёқ майдонни тарк этишга мажбур бўлди - унинг ўрнини Конор Брэдли эгаллади.

"Фримпонгнинг аҳволи? У янги жароҳати туфайли бир неча ҳафтани ўтказиб юборишини кутяпман," — деди Слот.

Маълумот учун, “Ливерпуль” ёзги трансфер вақтида футболчини Леверкузеннинг "Байер" клуби 40 млн евро эвазига сотиб олганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг